248 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 12,3 млрд сўм бўлган 325 та лот 17,6 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 4 та
- бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
- сотилган нархи 2,9 млрд сўм
- Хоразм вилояти, Шовот туманида жойлашган бошланғич нархи 1,5 млрд сўмлик АТ "Халқ Банк" балансидаги қушхона ва тери хом ашёсига ишлов бериш биноси 1,6 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 48 та
- бошланғич нархи 581,7 млн сўм
- сотилган нархи 688,4 млн сўм
- Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 100,8 млн сўм бўлган Республика Ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилоят филиали балансидаги бино қисми 151,2 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 184 та
- бошланғич нархи 5,7 млрд сўм
- сотилган нархи 8,2 млрд сўм
- ер майдони 15,4 га
- Тошкент шаҳар Олмазор туманидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,5 сотих ер участкаси 3,4 млрд сўмга сотилди.
- Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган умумтаълим мактаби қуриш учун 54 сотих ер участкаси 1,2 млрд сўмга сотилди.
- Тошкент шаҳар Олмазор туманидан бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 2,6 млрд сўмга сотилди.
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 6 та
- бошланғич нархи 0,6 млрд сўм
- сотилган нархи 1,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 794 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,4 трлн сўм бўлган 143 082 та лот савдога қўйилган.