Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Январь 2020

«Davaktiv» мобил иловаси ишга тушди

Давлат активларини бошқариш агeнтлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган «Davaktiv» мобил иловаси ишга тушди.

«Davaktiv» мобил иловасидан фойдаланиш йўриқномаси:

Илова Давактив агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан ягона нуқтадан фойдаланиш ҳамда давлат активлари ҳақида тезкор маълумот олиш имконини беради.

Илова Умимий маълумотлар, Хизматлар ва Шахсий кабинет модулларидан иборат:

I. "Умумий маълумотлар" модули фойдаланувчиларга Агентлик фаолияти билан боғлиқ статистик маълумотлар ва ҳисоботлар, Агентликнинг раҳбарияти ва таркибий тузилмаси, бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар, хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар ва эълонлар, Агентлик томонидан очиқланадиган маълумотлар рўйхати ҳамда бир қатор бошқа фойдали маълумотларни интерактив шаклда тақдим этади. Ушбу модуль фойдаланувчиларга қулай интерфейс орқали керакли маълумотларни топиш имконини беради.

II. "Хизматлар" модули фойдаланувчиларга Давактив агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи қуйи тизим ҳисобланади. Модуль таркибига давлат хизматлари, ижарага олиш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риелторлик фаолияти, электрон аукционлар, онлайн мурожаат ҳамда бошқа кўплаб хизматларга оид бўлимлар киради.

  1. Интерактив хизматлар

Давлат хизматлари рўйхати МйГов портали орқали тақдим этилади. Хизмат номи ва қисқача маълумотлар билан танишиб, керакли хизматга ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

  1. Ижара

Давлат активлари бўйича ижара маълумотларини кўриш ва саралаш имконияти мавжуд. Шунингдек, ижара олиш учун ариза юбориш ҳаволаси ҳам тақдим этилади.

  1. Тўловга қобилиятсизлик

Корхоналарнинг тўловга қобилиятини корхона номи ёки СТИР рақамини киритган ҳолда текшириш имконияти мавжуд. Шунингдек, банкрот корхоналар ҳақида батафсил маълумот тақдим этади.

  1. Баҳолаш ва риелторлик фаолияти

Риелтор ва баҳолаш ташкилотлари ҳақидаги маълумотларни кўришингиз, уларни текширишингиз ва улашишингиз мумкин. Сертификатлар ҳақиқийлигини ҚР-код орқали текшириш функцияси мавжуд.

  1. Суд бошқарувчилари аттестациясини ҳақиқийлигини текшириш

Суд бошқарувчилари аттестациясини ҳақиқийлигини сертификат рақами орқали текшириш имкониятини тақдим этади.

  1. ва шу каби бошқа фойдали бўлимлар.

III. "Шахсий кабинет" модули фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини бошқариш, хавфсизлик созламаларини ўрнатиш ҳамда индивидуал имкониятларни тақдим этиш учун хизмат қилади.

"Davaktiv" мобил иловасини Google Play (Android мобил қурилмалари учун юклаб олиш ҳаволаси) ва App Store (IOS мобил қурилмалари учун юклаб олиш ҳаволаси) орқали юклаб олиш мумкин.

936 Чоп этиш