Давактив агентлигининг жорий йил 22 июльдаги “ТошуйжойЛИТИ” АЖ устав капиталидаги 61,6% ҳамда 5 августдаги “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ устав капиталидаги 81,7% давлат акциялар пакетлариниини сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги эълонларига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги хусусийлаштириш бўйича консультант “Abrau Capital” компаниясининг таклифига асосан, мазкур сотиш жараёнларида рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “ТошуйжойЛИТИ” АЖ ҳамда “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ лардаги давлат акциялар пакетларини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 15 октябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилинади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: almo@abraucapital.com.
Аввалги чоп этилган “ТошуйжойЛИТИ” АЖ ва “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ давлат акциялар пакетларини сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълонларнинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Қўшимча маълумотлар билан юқоридаги ҳаволалар орқали танишингиз мумкин.