Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Май 2025

Наманган вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 31 май (шанба) куни соат 10:00 да Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, И.Каримов кўчаси, 5-уйда жойлашган "Маданият маркази" биносида Наманган вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.

 

Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

 

110 Чоп этиш