498 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 23,8 млрд сўм бўлган 213 та лот 33,8 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 8 та
- бошланғич нархи 31,9 млн сўм
- сотилган нархи 96,5 млн сўм
- Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 20,6 млн сўм бўлган "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК балансидаги бино қисмини 70 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 184 та
- бошланғич нархи 20,1 млрд сўм
- сотилган нархи 27,7 млрд сўм
- ер майдони 31,4 га
- Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан бошланғич нархи 8,3 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар жойлар қуриш учун 16 сотих ер участкаси 12,9 млрд сўмга сотилди.
- Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 186,4 млн сўм бўлган ошхона, кафе ва савдо уйлари қуриш учун 8 сотих ер участкаси 540,7 млн сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 499 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,9 трлн сўм бўлган 146 772 та лот савдога қўйилган.