Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Октябрь 2024

29 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

460 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 97,9 млрд сўм бўлган 238 та лот 152,5 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари:

  • сони 3 та 
  • бошланғич нархи 41,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 72,5 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган бошланғич нархи 16,2 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино ва иншоотлар 38,1 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 1 та
  • бошланғич нархи 628 млн сўм
  • сотилган нархи 691 млн сўм 
  • Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 123,6 млн сўм бўлган оромгоҳнинг бўш турган биноси 135,9 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 126 та 
  • бошланғич нархи 36,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 64,2 млрд сўм
  • ер майдони 13,2 га 
  • Тошкент шаҳар Юнусобод туманидан бошланғич нархи 11,7 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жойлар, офис, меҳмонхона, савдо кўнгилочар мажмуа қуриш учун 23,1 сотих ер участкаси 21,7 млрд сўмга сотилди.
  • Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидан бошланғич нархи 143,5 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой қуриш учун 27,5 сотих ер участкаси 172,2 млн сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 41 та 
  • бошланғич нархи 5,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,4 млрд сўм 
  • Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида бошланғич нархи 628 млн сўм бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси 690 млн сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 885 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. 
Ҳозирда, нархи 16,1 трлн сўм бўлган 144 248 та лот савдога қўйилган.

1714 Чоп этиш