Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва маълумотларни қайта ишлаш марказининг юкламаларни қабул қилиш имкониятини ошириш мақсадида 2024 йил 10 август соат 00:00 дан 11 август соат 23:59 гача профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.
Профилактика ишлари олиб борилиши даврида, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (my.gov.uz) қуйидаги давлат хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлиги маълум қилинади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш;
- Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумот олиш;
- Давлат улушига эга корхоналар бўйича маълумот;
- Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришнинг бирламчи миқдорини ҳисоблаш;
- Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича буюртманома бериш;
- Суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш;
- Кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги ордер ва сертификатларни тақдим этиш.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!