Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Ноябрь 2020

Айрим ижтимоий тармоқлар саҳифаларида бозорлардаги давлат улуши сотилиши юзасидан билдирилаётган фикрларга Давактив агентлигининг расмий муносабати

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни (2024 йил 22-октябрдаги ЎРҚ-980-сон) билан Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг (кейинги ўринларда – Қонун) 20-моддасига тегишли қўшимчалар киритилган.

“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида давлат мулкини реализация қилиш оммавий савдолар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Қонуннинг 20-моддасига:

  • жамият иштирокчиларидан бирортаси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда жамият иштирокчилари учинчи шахслар олдида имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиши, бундан жамият уставида давлат улушини (улушнинг бир қисмини) оммавий савдолар орқали сотиш назарда тутилган ҳоллар мустасно эканлиги;
  • улушни сотишда агар жамиятнинг уставида жамиятнинг қолган иштирокчилари ва жамиятнинг розилигини олиш назарда тутилмаган бўлса, давлат улуши оммавий савдолар орқали сотилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Шунга кўра, давлат улуши бўлган масъулияти чекланган жамиятларининг уставларини Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқлаштириш мақсадида Давактив агентлиги томонидан ушбу жамиятларнинг иштирокчилари умумий йиғилишларини чақириш ташаббуси билан чиқилган.

Бу ўз навбатида, МЧЖлардаги давлат улушларини тўғридан-тўғри унинг бошқа иштирокчиларига эмас, балки рақобатга асосланган оммавий савдолар орқали сотилишини таъминлашга хизмат қилади.

Шу ўринда, Давактив агентлигининг МЧЖларга юборган кўрсатма хати айнан бозорларга эмас, балки давлат улуши мавжуд бўлган барча МЧЖларга юборилган бўлиб, унда бозорлардаги давлат улуши сотилиши юзасидан ҳеч қандай ҳужжат ёки маълумот ҳақида сўз юритилмаганлигини маълум қиламиз.

 

423 Чоп этиш