Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Ноябрь 2021

Тайинлов: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Ахборот ва PR хизмати раҳбари – матбуот котиби тайинланди

Давактив агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Сафоев Олимжон Қаландарович Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Ахборот ва PR хизмати раҳбари – матбуот котиби этиб тайинланди.

Мазкур тайинлов очиқ мустақил танлов асосида шаффофлик ва меритократия тамойилига мувофиқ амалга оширилди.

Бунга қадар О.Сафоев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ахборот” информацион дастурлар,  “Ўзбекистон тарихи” муҳарририятлари бош муҳаррири, “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Кино, видеомаҳсулотлар ва тезкор дубляж” муҳарририяти бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.

Ахборот хизмати раҳбарига мурожаат учун телефон рақамлар: +998(71)259-22-50 / 20-90 / 20-72

3137 Чоп этиш