Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Май 2023

2 май санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

734 та лот очиқ аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 2,2 млрд сўм бўлган 1 894 та лот 3,6 млрд сўмга реализация қилинди.
 
Давлат активлари ижараси:

  • Сони 61 та
  • Бошланғич нархи 761 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,4 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти, Ургут туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 1,6 млн сўм бўлган Ургут туман Тиббиёт бирлашмаси балансидаги бўш турган хона 35,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 27 та
  • Бошланғич нархи 186,3 млн сўм
  • Сотилган нархи 282,6 млн сўм
  • Ер майдони 0,6 га
  • Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидан бошланғич нархи 15,5 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 40,3 млн сўмга сотилди.
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманидан бошланғич нархи 6,9 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 37,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 46 та
  • Бошланғич нархи 11,6 млн сўм
  • Сотилган нархи 211,4 млн сўм
  • Навоий вилояти, Навоий шаҳридан бошланғич нархи 0,5 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 27,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • Сони 1 747 та
  • Ер майдони 785,2 га
  • Норматив қиймати бўйича ижара суммаси 30,8 млрд сўм
  • Ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 33,8 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 3 465 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 8,5 трлн сўм бўлган 133 953 та лот савдога қўйилган.

1352 Чоп этиш